УЛКАН ҚАДРИЯТГА БЕШИК БУХОРО

Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган Бухоройи шарифнинг кўп асрлик маданий мерос объектлари мужассам бетакрор ва боқий эски  шаҳар манзилида  Бухоро вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан  Маданият  бошқармаси, “Ўзбектуризм” миллий компанияси ҳудудий бошқармаси, “Ҳунарманд” ижодий уюшмаси, “Олтин мерос” халқаро жамғармаси ва қатор нодавлат-нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда кенг қамровли анъанавий лойиҳа — XVII  “Ипак ва зираворлар” фестивали ташкил этилди.

Мазкур лойиҳа замирида халқимизнинг асрий урф-одатлари, миллий ҳунармандчилик ва амалий санъати, мусиқа, рақс, халқ оғзаки ижоди, бир сўз билан айтганда, бой маданий меросимизни сақлаш, уни қайта тиклаш, юртимиз ва хорижда кенг тарғиб этишдек олижаноб мақсад мужассам.

Гўзал ва бетакрор Бухоройи шарифда ташкил этилган фестивалнинг тантанали очилиш маросими Нодир Девонбеги мажмуасида бўлиб ўтди.

Табрик учун сузга чиккан Бухоро шахар шахар хокими Карим Камолов ва республика савдо-саноат палатаси раиси Улугбек Абдуллаевлар фестиваль иштирокчиларини самимий кутлашди.