БУХОРОДА ҚУВНОҚ ФЕСТИВАЛЬ

Бухорода зўр карвон,

Ҳазиллари хиромон.

афандию дорбозлар,

Халқни айлашар шодон.

1 апрель – ҳазил-мутойиба куни муносабати билан Бухорода бўлиб ўтган “Насриддин афанди кунлари” фестивали ҳамда “Шарқ таомлари” фестивали қувноқ дақиқалар бағрида ғоятда кўтаринки кайфиятда бошланди.

Минглаб аҳоли ва ёшлар, хориждан ташриф буюрган меҳмонлар бу гўзал лаҳзаларда театр актёрларию, ажойиб сўз усталари, масхарабозлару дорбозлар томошаларидан баҳраманд бўлишди.