ҲАВОДА МУАЛЛАҚ ТУРУВЧИ ДАРВЕШ: МИШ-МИШМИ Ё ҲАҚИҚАТ…

“Бухоронинг эски шаҳар қисмида ҳавода муаллақ турувчи дарвешнинг пайдо бўлгани ҳаммамизни ҳайратга солди. Унинг яқинига бориб, ҳолатни тушунолмадик. Аммо мўъжизага, эртаклар оламига тушиб қолгандек бўлдик. Буни қандай изоҳлаш мумкин?!”-дея ҳаяжон билан қўнғироқ қилди Дилбар исмли қиз.

Ҳақиқатан ҳам ҳавода муаллақ турувчи дарвешнинг “пайдо” бўлгани кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлмоқда. Аммо, шариф шаҳримизда туризмни ривожлантириш, хорижлик сайёҳлар сонини янада ошириш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан амалга оширилган бу эзгу амал бухоролик илм соҳибларининг нималарга қодир экоганликларини яна бир карра намоён этди.
Ҳар бир бажарилаётган амал аттракцион сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш, шаҳарга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилади. Кейинчалик бундай томошалар бошқа шаҳарларда ҳам йўлга қўйилиши мўлжалланган ва улар нафақат дарвешлар, балки масхарабозлар, сорбонлар, эртаклар қаҳрамонлари, масалан Хўжа Насриддин образи бўлиши мумкин.
Бу ғоя Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Европа туристик марказларини кузатиш жараёнида туғилган бўлиб, кейинчалик бизнинг маҳаллтй муҳитга мослаштирилган.