ЁШЛАР МАРКАЗЛАРИ: ФАОЛИЯТ  ТУРИ ЎЗГАРДИ

Маълумки, 2006 йилдан буён ёшлар ташкилотининг қатор туман, шаҳар Кенгашлари қошида Ёшлар ижтимоий хизматлари маркази ташкил этилиб, турли йўналишларда фаолият кўрсатиб келаётган эди. Бироқ, бунда моддий-техник базанинг эскириб қолгани, тўгарак раҳбарларини танлашда кадрлар масаласи, фаолиятни юритишда аниқ режа ва чора-тадбирларнинг йўқлиги каби қатор муаммолар, деярли, барча тўгаракларнинг хўжакўрсинга йўлга қўйилишини “таъминлаб” келди.

Давр эса ёшлар талаби ва эҳтиёжининг мавжуд тўгараклардан юқори эканлигини кўрсатди.  Бу эса тўгаракларни ёшларни қизиқтирадиган бошқа фаолият йўналишлари билан тубдан ўзгартирилиши лозимлигини кўрсатди.

photo5472089417062656198

photo5472089417062656197

photo5472089417062656194

photo5472089417062656192

photo5472089417062656191

photo5472089417062656190

photo5472089417062656188

photo5472089417062656199Маҳобатли Бухоро Ёшлар марказида бугун 16 та тўгарак ўз фаолиятини бошлади. Жамиятнинг ижтимоий аҳамиятига ва ёшлар келажагига даҳлдор тўгаракларда яратилган шарт-шароит ҳамда имкониятларни кўриб, кўзингиз қувнайди. “Web дизайн, дастурлар ва робототехника”, “Ёшлар туризми”, “Ёшлар театри”, “Фитнес клуб”, “Инклюзиф таълим”, “Диний-маърифий” тўгарак каби тўгаракларнинг ташкил этилгани минглаб ўғил-қизларнинг ёшлар марказлари томон яна қайта ундамоқда. Бу, албатта, ёшлар иттифоқининг ёшлар ўртасида ўрни ва нуфузи ошиб бораётганидан далолат.