БУХОРОДА… БЕПУЛ WI-FI

Бухоронинг бутун тарихий қисми бепул Wi-Fi тармоғи билан қопланади. 

Бухоронинг туристик марказида инфратузилмани яхшилашга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр сармоячилар ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси саъй-ҳаракатлари билан мазкур лойиҳани амалга ошириш ишларига старт берилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 3 февралидаги 5326-сонли “Ўзбекистон Республикасининг туристик салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жамоатчилик жойларида Интернетга бепул кириш зоналарини яратган операторлар, провайдерлар ва бошқа хўжалик субъектлари Wi-Fi тақдим этилувчи ҳудудда реклама баннерини бепул ўрнатиш имконига эга бўлишади.

Манбаада таъкидланишича, Интернет тармоғига уланиш сифат талабларига жавоб бериши ва фойдаланувчилар шахсининг мажбурий идентификацияси билан амалга оширилиши керак.