«Ибн Сино илмий-маданий меросининг аҳамияти ва унинг фан тараққиётидаги ўрни» мавзусидаги IX Халқаро ибн Сино ўқишлари – илмий-амалий анжумани доирасида ўқув-семинарлар ўтказилди.
Ўқув-семинарлар Бухоро давлат Тиббиёт институтида ҳам бўлиб ўтди. Бунда Европа ислом тиббиёт институти директори, германиялик профессор Амина Атхер «Молекуляр биология» мавзусидаги маърузаси орқали талаба-ёшларнинг соҳага бўлган қизиқишини янада орттирди.
Бундан ташқари, Халқаро ибн Сино Президенти Михаэл Сач ҳамда Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Амрилло Иноятовлар ўзаро ҳамкорлик шартномасини имзолашди.
***
Анжуманнинг якуний жараёнлари янада қизғин кечди.
Хорижлик меҳмонлар ва тадбир иштирокчилари миллий таомлар билан байрамона безатилган дастурхон устида тўпланишди.
Улуғ аллома Абу Али ибн Синонинг бебаҳо хазинасини кўз қорачиғидек авайлаб келаётган Ибн Синошуносларга эҳтиром ва эътибор сифатида уларга Сертификат ҳамда Бухоронинг ўзига хос эсдалик совғалари топширилди.
Анжуман якунида 2018 йилнинг августида Абу Али ибн Синонинг 100 ёшлигини нишонлаш маросими тантанали равишда Бухоройи шарифда ўтказилишининг белгилангани буюк алломанинг бебаҳо хазинаси ва ёрқин хотирасига эҳтиром намунаси сифатида қувонч билан қарши олинди.
Тоҳир Истатов фото лавҳалари.