ИБН СИНО ТАЪЛИМОТИ – ХАЗИНА

«Ибн Сино илмий-маданий меросининг аҳамияти ва унинг фан тараққиётидаги ўрни» мавзуда IX Халқаро Ибн Сино ўқишлари – илмий-амалий анжуманининг иккинчи сессияси Бухоро давлат драма театрида бўлиб ўтди.

– Инсон ақли турли фанларни ўрганиш ёрдамида бойийди, ривож топади. Бунда, хусусан, у мантиқ илмига катта эътибор беради. Ақл ҳар қандай билишнинг ва амалий фаолиятнинг мезони сифатида талқин этилади. «(Ақл) тарозисида ўлчанмаган ҳар қандай билим,— деб ёзади ибн Сино,— чин бўлолмайди, демак, у ҳақиқий билим эмас». Ижтимоий-гуманитар ва табиий фанлар ривожида буюк асос солган Абу Али ибн Сино ўзининг «Китоб аш-шифо», «Донишнома», «Китоб ал-қонун фи-т-тиб» («Тиб қонунлари китоби», 5 китоб, 14 жилддан иборат бўлган), «Саломоп ва Ибсол», «Юсуф қиссаси», «Рисолат ат-тайр» («Қуш рисоласи») асарлари билан илм аҳлини лол қилди,-дейди Тель-Авивдаги Халқаро Ибн Сино фонди Президенти Михаил Сач,-шу нуқтаи-назардан Синонинг фалсафий, филологик каби қатор таълимотларини ўргандим. Тарғиботи бўйича олиб борилаётган ишлар ниҳоятда кенг ва ибратли.photo5246920048558319740

photo5244572355009816657

Шу ўринда, табобат илми соҳиби ҳикматларига урғу бергимиз келди:
*Илм — нарсаларни инсон ақли ёрдами билан ўрганишликдир.
*Чала билим эгаси бўлишдан кўра, билимсизлик афзалроқдир.

***
Халқаро анжуманнинг Иккинчи сессиясида Ўрта аср араб ва лотин тиллари соҳасидаги мутахассис, франциялик Даниэлля Жакарт “Авиценнанинг Ўрта аср уйғониш давридаги тиббиёт ривожига таъсири” мавзусида, Ўзбекистон давлат консерваторияси ўқитувчиси Ш. Ашуров, Алигарх Университети профессори Тожуддининг «Фармация ривожида Ибн Сино меросининг аҳамияти» ва бошқа мавзудаги кўплаб маърузалар юқоридаги фикрни исботлайди.

photo5246891491320768610

photo5247040178793588928
Кун тартибидан ўрин олган мастер-классларда махсус йўналишлар бўйича хорижлик тажрибали профессорлар томонидан сабоқлар олиб борилди. Тингловчиларнинг шу соҳавий саволларига Ибн Сино таълимоти бўйича жавоблар берилди.

Тоҳир Истатов фотолавҳалари