«Ибн Сино илмий-маданий меросининг аҳамияти ва унинг фан тараққиётидаги ўрни» мавзусидаги IX Халқаро ибн Сино ўқишлари – илмий-амалий анжумани доирасида Халқаро ибн Сино мукофоти билан 4 нафар номзод тақдирланди.
Уларни франциялик мукофот таъсисчилари – Франция тиббиёт академияси Президенти Клод Джаффиол, «Med-21» Халқаро Ассоциацияси Президенти, профессор Муҳаммад Нодир Азиза, Франциядаги Авиценна Ассоциацияси раиси Мар Боннелдан иборат ҳакамлар тақдирлашди. Фахрий мукофотга франциялик профессорлар Рашид Рошди ва Данниеля Жакарт, шунингдек, Тошкент фармацевтика институти ҳамда Ибн Сино жамоат фонди сазовор бўлди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси, Тошкент тиббиёт академияси, Ибн Сино жамоат фонди Франция тиббиёт академияси медаллари билан мукофотланишди.
Шу ўринда айтиш жоизки, Анжуман давомида Ибн Сино жамоат фонди ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти ўртасида имзоланган ҳамкорлик битими буюк аллома меросини ўрганиш ва янада барқарорлигини таъминлашда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.