«Ибн Сино илмий-маданий меросининг аҳамияти ва унинг фан тараққиётидаги ўрни» мавзуда IX Халқаро Ибн Сино ўқишлари – илмий-амалий анжумани Абу Али ибн Синонинг маърифат ва маънавият тамойилларига асосланган мероси ҳақида сўз борар экан, бевосита унинг болаликдан истеъдодли, хотираси кучли, ўткир зеҳнли бўлганлигини яна бир карра ёдга олгимиз келади.
Ўз даврида маълум бўлган илмларни тездан эгаллай бошлаган Сино тенгдошларидан илм борасида ўзиб кетган эди. 10 ёшидаёқ Куръони каримни бошдан-оёқ ёд ўқир эди. 13 ёшларидан бошлангич математика, мантик, фалсафа илмлари билан шуғуллана бошлаган. Ибн Сино ёш бўлишига карамай, Абу Абдулло Нотилий раҳбарлигида фалсафани, Хасан ибн Ну ал-умрийдан тиббиёт илмини ҳар томонлама ўрганган ва аста-секин табиблик билан ҳам шуғулланган.
Айтиш жоизки, алломанинг табобатда якто эканлиги аввалида унинг, аввало, маънавий, маърифий жиҳатларининг устун эканлиги кўринади.
Халқаро анжуман аллома мероси буюк хазина эканлигини исботлади. Сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси соғликни сақлаш вазирлиги муовини Элмира Баситхона шулар хусусида батафсил тўхталди.
Шундан сўнг Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев табрик сўзи тингланди.
Ўзбекистон Фанлар Академияси вице-Президенти, профессор Баҳром Абдуҳалимов ҳамда Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Амрилло Иноятов буюк аллома меросига қаратилган ўз маърузаларини инглиз ва рус тилларида баён этишгани барчада қизғин таассурот қолдирди.
ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дендев Бадарчнинг «Авиценна – илм ва технологиялар этикаси», Миллий илмий-тадқиқот маркази директори, франциялик профессор Рошди Рашеднинг «Авиценна: эрудит» ва бошқа маърузалар аллома меросининг олтин хазина эканлигини яна бир карра исботлади.