АЛЛОМА МЕРОСИ – АБАДИЙ

Матбуот анжуманида ташриф буюрганлар “Ибн Сино илмий-маданий меросининг аҳамияти ва унинг фан тараққиётидаги ўрни» мавзуда IX Халқаро Ибн Сино ўқишлари – илмий-амалий анжуманининг  Халқаро анжуманнинг ўтказилиши борасида батафсил маълумотлар беришар экан,  Анжуманнинг, асосан, саккиз йўналишда олиб борилиши билдиришди. 

Таъкидлаш жоизки, ҳар доимгидан фарқли ўлароқ, Халқаро анжуман фақатгина буюк алломанинг Тиббиёт илмига ҳиссаси ёки бу борадаги ўлмас ишларигагина, балки унинг Тиббиёт ривожидаги ўрнидан ташқари, илмий асарларининг халқ табобати ривожидаги аҳамияти, илмий меросининг Фармация юксалишига таъсири, соғлом турмуш тарзини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, аниқ фанларни юксалтиришдаги мавқеи, табиий, ижтимоий-гуманитар фанларнинг ривожланишдаги ўрни, шунингдек, маърифат ва маънавият тамойиллари, мусиқашунослик ва шеърият бобидаги маҳоратиларини ифодаловчи мезонларни таҳлилий ўрганишга ҳам қаратилади. Бу эса алломанинг турли соҳаларда қолдирган бебаҳо мероси абадий эканлигини яна бир карра исботлайди.

Икки кун давом этадиган ушбу Анжуманда Буюк Британия Германия, Исроил, Қозоғистон, Ҳиндистон, Россия, АҚШ, Туркия, Франция ва Япониядан таниқли олимлар ўз маъруза, мақола ва тезислари билан иштирок этади.

photo5240476541052364957
24 нафар олим, 11 нафар хорижий маърузачи Абу Али ибн Сино ҳақидаги янгича маълумот ҳамда ўзига хос материалларини тақдим этишади.