МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Бухорода 24-25 ноябрь кунлари «Ибн Сино илмий-маданий меросининг аҳамияти ва унинг фан тараққиётидаги ўрни» мавзуда IX Халқаро Ибн Сино ўқишлари – илмий-амалий анжумани ўтказилиши муносабати билан  «Buxoro Grant» меҳмонхонасида журналистлар учун Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ибн Сино жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси соғликни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Репсубликаси Фанлар Академияси, Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат Тиббиёт институти ҳамкорлигида ўтказилиши кўзда тутилган мазкур Халқаро конференция матбуот анжуманида 50 нафардан зиёдоммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

photo5238187306303727770
Матбуот анжуманида Ибн Сино жамоат фонди бошқаруви раиси Нозимхон Маҳмудов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси вице-Президенти, профессор Баҳром Абдуҳалимов, Бухоро Давлат Тиббиёт институти ректори Амрилло Иноятов қатнашди.

Матбуот Анжумани Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари Жамол Носиров кириш сўзи билан очилди.

Шундан сўнг Ўзбекистоннинг жаҳон саҳнида илмий-маданий обрўсини янада мустаҳкамлаш, энциклопедик олим Абу Али ибн Синонинг кўп қиррали илмий-маданий меросини ўрганиш, илмий ютуқларини кўрсатиб бериш, алома таълимотидаги илмий маърузаларни муҳокама қилиш, халқаро тажриба алмашиш, хорижий-илмий институтлари, олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари ва Ибн Синошунос олимлар билан ҳамкорликда истиқболи илмий ва маданий ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш ва бошқа масалалар хусусида маълумотлар берилди.