ТИББИЁТЧИ ТАЛАБАЛАР ҚАСАМЁДИ АБУ АЛИ ИБН СИНО ТАВАЛЛУД КУНИДА

IX Халқаро Ибн Сино ўқишлари доирасида Халқаро Ибн Сино мукофоти билан 4 нафар номзоднинг тақдирланиши – буюк аллома меросига эҳтиром рамзи бўлиб хизмат қилади.

– Биз улуғ шоир ва адиблар, буюк алломалар кунини улар хотирасига эҳтиром сифатида катта тантана билан нишонлаймиз. Аммо, очиқ тан олиш жоизки, бу борада узоқ йиллар табобат илми соҳиби Ибн Сино шарафини бироз эътибордан қолдиргандекмиз. Бугун ўзлигимизни таниган, қадду қадримиз янада баланд кўтарилган давр. Шу боис, мазкур Халқаро анжуманда улкан мақсадни ҳам илгари суришни кўзладик. Яъни, 16 августь – Абу Али ибн Сино таваллуд куни муносабати билан Тиббиёт институти Талабалар қасамёди кунини шу кунда ўтказиш анъанавийлигини таъминлаш чора-тадбирларини белгиламоқдамиз.

photo5240439106117413158
Жорий йилдан бошлаб, муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, абитуриентларни онлайн тарзда ўқишга қабул қилиш жараёни 1-15 августь кунлари бўлиб ўтиши нуқтаи-назаридан шу куннинг эртасигаёқ, Тиббиёт соҳаси талабаларининг қасамёди маросими тантанали равишда ўтказилади,-дейди Бухоро давлат Тиббиёт институти ректори Амрилло Иноятов.
Дарҳақиқат, буюк даҳо хотираси шарафига адо этилиши белгиланган ушбу чора-тадбир бўлғуси соғлик посбонлари учун чинакам ойдин манзил бўлади.

Матбуот анжуманида журналистлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

photo5240483417295005760

photo5238187306303727772 (1)Ибн Сино илмий-маданий меросининг аҳамияти ва унинг фан тараққиётидаги ўрни» мавзуда IX Халқаро Ибн Сино ўқишлари – илмий-амалий анжуманининг биринчи кунида шариф шаҳримизга 9 та давлатдан ташриф буюрган соҳа мутахассислари ҳамда бошқа анжуман иштирокчилари буюк аллома туғилган гўша – «Афшона» қишлоғини зиёрат қиладилар.

Шунингдек, Ибн Сино музейига ташриф буюришади.
Сўнгра Бухоро шаҳридаги «Кўҳна ва боқий Бухоро» маданий марказида Халқаро анжуманнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Бизни кузатиб боринг!