Фестивалнинг яна бир янги лойиҳаларидан бири ёш истеъдодли доирачиларнинг чиқишидир. Ушбу дастур Пойи Калон мажмуасида ўтказилди.
Доира – халқимизнинг энг қадимий созларидан бири ҳисобланади. Айниқса Бухоро мусиқа санъатида ушбу зарбли чолғу асбобининг бўлакча. Хусусан, бошқа халқлар чолғучилигида зарбли асбоблар кўпинча жўрнавоз сингари қўлланилса, Бухоро мусиқачилигида биргина доира томонидан ижро этиладиган куйлар репертуари ниҳоятда бойлиги билан ажралиб туради. Бундан ташқари Бухоро мусиқий меросининг бетакрор намунаси “Бухорча” тўплами аслида фақат доира жўрлигида куйланади.