Хаттотликда намоён санъат

 Бу йилги XVI Ипак ва зираворлар фестивали кузатувчилари анъанавий тадбир репертуари бир неча янги дастурлар билан бойиганлигига гувоҳ бўлишлари мумкин.

Фестиваль дастури SAM_0603   да пойтахтлик машҳур хаттот, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳабибулла Солиҳнинг маҳорат дарслари аксарият иштирокчиларнинг қизиқишларига сабаб бўлди.

Мир Араб мадрасасида ЮНЕСКО томонидан «Усмон Мусҳафи» тарихи бўйича етук мутахассис сифатида эътироф этилган хаттотнинг насх, куфий, мухаккак, настаълик, сулс, тавқе, таълиқ, девоний, рико, рикъий усулларда битилган гўзал ҳуснихатлари тўпланганлар ҳайрати ва ҳавасига сабаб бўлди.

SAM_0598

Кўргазма давомида айрим томошабинлар устоздан араб алифбосидаги эски ўзбек ёзуви бошланғич сир-асрорларини ҳам ўрганишди.

Миллий тасвирий ва амалий санъат галереяси ҳамда сураткашлар кўргазмаси ҳам куннинг иккинчи ярмида фестивал меҳмонларини миллий қадриятларимиз билан яқиндан таништиришда муҳим аҳамият касб этди.

Таъкидлаш жоизки, фестивал дастлабки куни кечки дастурида ҳам бир неча муҳим маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Хусусан, 19-30 да “Пойи Калон” мажмуаси ўзбек миллий фильмлари намойиш этилса, 20-00 да “Кўкалдош” мадрасасида таниқли модельерлар ва ёш дизайнерлар иштирокида “Ўзбек ипаги – дунё нигоҳида” шоу-дастури бўлиб ўтади.