АНЪАНАЮ УРФ-ОДАТ,

 Мамлакатимизда миллий қадриятларимизни тиклаш ва бойитишга алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур Фестиваль ҳам бу борадаги ишларнинг давоми сифатида боқий меросимиз ва анъаналаримизни келгуси авлодларга етказишда ўзига хос кўприк вазифасини ўтади.

Бухоронинг туристик салоҳиятини,   миллий ва маҳаллий ҳунармандчилик ҳамда миллий анъана ва қадриятларни кенг тарғиб қилиш, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш, чет эллик ҳунармандлар билан ўзаро алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилди.

IMG_3056

Халқимизнинг асрий урф-одатлари, миллий ҳунармандчилик ва амалий санъати, мусиқа, рақс, халқ оғзаки ижоди, бир сўз билан айтганда, бой маданий меросимизни сақлаш, уни қайта тиклаш, юртимиз ва хорижда кенг тарғиб этишдек олижаноб мақсад мужассам.

IMG_3290

Арк қўрғонидан Лабиҳовуз мажмуасигача бўлган ниҳоятда кенг ва бетакрор қадим обидаларга бой манзил байрамона руҳда безатилгани киши қалбига ҳаяжон солмай қўймайди Айниқса, фестиваль доирасида ипак ва зираворлар савдоси ва палов сайллари, миллий ўйинлар, спорт мусобақалари, миллий либослар намойиши, ҳунармандларнинг маҳорат намойишлари янада эсда қоларли бўлди,-дейди водийлик журналист Мухтасар Қодирова.