Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг Ҳаракат муассислигидаги “Бухоро ёшлари” газетаси томонидан қўлга киритилган “ЭРКИН ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ҚУРИШ ЙЎЛИДА КАМАРБАСТА БЎЛАЙЛИК!” лойиҳаси доирасида Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “ЁШ СПИКЕР” ТАНЛОВИ эълон қилинади.
Ҳуқуқий-сиёсий билимлар майдони Сизни чорлайди.
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИ ЎРТАСИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН
“ЁШ СПИКЕР” ТАНЛОВИ НИЗОМИ
Умумий қоидалар
-
- “Ёш спикер” танлови ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги, сиёсий маданиятини оширувчи, фаол фуқаролик позициясини шакллантирувчи, ижтимоий-маънавий билимлари янада юксалтирувчи танловдир. Олий таълим муассасаларидаги талаба ёшлар учун ташкил этилган танловда бакалавриат ва магистратура босқичидагилар қатнашишади.
- Танлов ёшларни сиёсий билимдон, ёш ҳуқуқшунос сифатида камол топтириб, “спикер” сифатида намоён этади.
- “Парламентаризм билимдони”, “Мен депутат бўлсам”, “Тафаккур синовлари”, “Ёш сиёсатчи” танлови ғолиблари, “Зулфия” мукофоти, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони, номдор давлат стипендияси (даражаси жиҳатидан мазкур стипендиядан юқори туриши, шунингдек, “Ёш спикер” танлови иқтидорли ёшларни кашф этиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилганини инобатга олиб) совриндорлари мазкур танловда иштирок этмайди.
- “Ёш спикер” танловининг мақсад ва вазифалари
- Олий таълим муассасалари талабалари орасига янада чуқурроқ кириб боришини таъминлаш ва танловнинг таъсирини ошириш, талабаларнинг танловга интилишини кучайтириш;
- Олий таълим муассасалари талабаларининг сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлари синовдан ўтказиш ва рағбатлантириш;
- Танлов даражасини ошириш ва фаолиятини кучайтиришда талабаларнинг иқтидори, илмий салоҳияти, фаоллиги ва шижоатидан унумли фойдаланиш;
- ўқув юртлари, маҳаллалар, корхона ва ташкилотларда ёшларнинг ҳуқуқий-сиёсий онгини ошириш, уларни жиноятчиликнинг турли кўринишларига қарши курашга жалб этиш;
- ёшлар жамиятни ҳаракатга келтирувчи асосий куч эканлигини тўла англаб етишларига кўмаклашиш;
- ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш;
- ёшларни мафкуранинг асосий негизлари саналган ватанпарварлик, инсонпарварлик, демократия, байналминаллик, тараққиёт ва равнақ, тинчлик, ҳамкорлик, яратувчанлик, маърифатпарварлик, эркинлик тамойилларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишга чорлаш;
- ҳуқуқий-сиёсий ғоявий иммунитетни шакллантириш;
- инсоннинг юксалишида ҳуқуқий-сиёсий оламнинг таъсири ва аҳамияти юқори эканлигини англашларида кўмаклашиш;
шунингдек:
- тегишли қонунчилик амалиёти ва амалдаги қонунларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
- улар ўртасида ёшларга оид чиқарилаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғибот қилиш;
- замон талабига мос ҳолда янгича фикрлайдиган, мустақил дунёқарашга эга ёшларда дахлдорлик туйғусини янада ошириш;
- Президент асарлари, маърузалари, сиёсий ва ҳуқувий соҳага оид қонун ва фармонларни ўрганиш ва англашга чорлаш;
- Прокуратура, суд, адлия идораларига ташриф буюриб, ёшларда улар иш фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятини яратиш.
- “Ёш спикер” танловини ташкил этиш
- “Ёш спикер” танлови “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамда унинг муассислигидаги “Бухоро ёшлари” газетаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қошидаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари ҳамда бошқа фуқаролик институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди грант лойиҳаси доирасида ўтказилади.
- “Ёш спикер” танловида вилоятдаги мавжуд олий таълим муассасалари (Бухоро давлат университети, Бухоро Муҳандислик-технология институти, Бухоро давлат тиббиёт институти, Тошкент Ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиали) талабалари ўртасида ташкил этилади.
- Танлов жойи “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши билан келишилган ҳолда белгиланади.
- Танловда ҳар бир ОТМдан 5 нафардан сараланган, энг иқтидорли, ҳуқуқий саводхонлиги юқори талабалар иштирок этади.
- Танлов шартлари
- Танлов 2 (икки) шартдан иборат бўлиб, ҳар бир шарт учун маълум вақт белгиланди.
- 1-шарт: “Ҳуқуқий-сиёсий билимдон” – олий таълим талабалари Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентимиз Ислом Каримов асарлари, Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев маърузалари, қабул қилган қонун ва қарорлари, “Ёшларга оид давлат сиёсати” тўғрисидаги қонунлар, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” Давлат дастури борасидаги билим ва қарашлари, 2017-2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Бош қомусимиз ва унинг жамият ҳаётида тутган ўрни, истиқлол йиллари ислоҳотлари ва эришилган ютуқлар ва ҳоказолар тўғрисида саволлар тақдим этилади. Бунда ҳар бир иштирокчи 10 тадан саволга 2 дақиқа ичида жавоб бериши керак. Тўғри жавоб учун – 1 балл, қисман жавоб учун – 0,5.
- 2-шарт: “Ўзбекистон келажагига масъулман!” – иштирокчилар жамоавий тарзда қонун дастурлари асосида мамлакат ривожи ва жамият тараққиётига ҳисса қўшишда аҳамият касб этадиган, шунингдек, тенгдошларини Ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида камол топишларига чорловчи янги ғоя, лойиҳа ёки таклифларини кўргазмали воситалар (слайд ёки плакат) орқали тақдимот қиладилар. Ҳар бир жамоа тақдимоти учун 5 дақиқа вақт ажратилади.
- 3- шарт: “Китоб ва ёшлар” – ҳар бир иштирокчи ўзи ўқиган ижтимоий-сиёсий ёки бадиий (илмий асарлар бундан мустасно) китобнинг ёшлар ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида тушунча беради. 3 дақиқа вақт ажратилади.
- Танлов шартларини адолат, шаффофлик асосида баҳолаб бориш мақсадида Адлия ходимлари, Фуқаролик жамияти шаклланиши мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси вакиллари, депутатлар ҳамда “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб боради.
- Танловда иштирок этиш
- Вилоятда мавжуд ҳар бир олий таълим муассасаси бошланғич ташкилот етакчиси томонидан танловда иштирок этувчи 5 нафардан иборат талабалар рўйхати танлов ташкилий қўмитаси (“Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ёки “Бухоро ёшлари” газетаси таҳририяти)га юборилади.
- Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- Паспорт нусхаси
- 2 дона (3х4 расм)
- Танлов билан боғлиқ батафсил маълумотларни buxoro-yoshlari.uz сайти орқали билиб олиш мумкин.
- Танлов ғолиблари тақдирлаш ва рағбатлантириш
- Танлов ғолиблари 1-, 2-, 3- ўрин, шунингдек, 2 номинация бўйича Диплом, Фахрий Ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланади.
- Танлов якунлари ҳақида ОАВда эълон қилинади.
мурожаат учун қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилинг:
+ 99891 448-19-07;
770 -00-56;
770 -03 -04.
Танлов жорий йилнинг 6 апрель куни Бухоро муҳандислик технология институтида бўлиб ўтади.
Ушбу танлов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари ҳамда бошқа фуқаролик институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди гранти лойиҳаси маблағлари асосида молиялаштирилади.