ТАҲЛИЛ, ТАНҚИД ВА ТАКЛИФ

Ҳаракатнинг Бухоро шаҳар Кенгашининг навбатдаги йиллик ҳисоботи йиғилиши танқидий руҳда кечгани билан диққатга сазовор бўлди.

IMG_20170301_234205

Тошкент Давлат Ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиали анжуманлар залида тўпланганлар шаҳар Кенгаши томонидан 2016 йил давомидаги фаолияти борасида Кенгаш раиси Фармон Асадов томонидан ўқиб берилган таҳлилий маърузани тинглашди.

IMG_20170301_234134

Қўлга киритилган ютуқлар, эришилган муваффақиятлар баробарида йил давомида ўтказилган айрим тадбирлардаги камчиликлар, ташкилий масалалардаги оқсоқликлар хусусида сўз юритилди. Жумладан, Ҳаракат Кенгаши қошидаги “Ёшлар ижтимоий хизматлари маркази” фаолияти қониқарсиз, деб топилгани, ушбу масалани замон ва ёшлар талаби даражасига кўтариш муҳимлиги  жоизлиги қатъий белгиланди.

IMG_20170301_234129

Маълумки, “Камолот”ни ҳаракатга келтирувчи куч, аввало, бошланғич ташкилотлар ҳисобланади. Бошланғич ташкилотлар етакчиси эса шу кучни бошқарувчи ричагдир. Ричаг суст бўлса, ҳар қандай қурилма фаолиятдан тўхтайди. Бу бир жойда тўхтаб қолмоқ, яъни “догма”га сабаб бўлади. Айрим етакчилар фаолиятидаги сусткашлик ва эътиборсизлик улар фаолият кўрсатаётган бошланғич ташкилотлар фаолиятининг бир жойда қотиб қолишига сабаб бўлган.

IMG_20170301_234310

Йиғилишда шу долзарб масаланинг кўтарилиши  бошланғич ташкилотлар етакчиларининг фаолиятга қатъият билан ёндошувга чорлабгина қолмай, Ҳаракат Кенгашининг кейинги фаолиятини мустаҳкамлаш учун ҳам муҳим омил бўла олади.

Кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан Ҳаракатнинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари,  вилоят “Камалак” болалар ташкилоти раиси Суҳроб Нуров ўз мулоҳазаларини билдирди.

IMG_20170301_234144

“Камалак” ва “Камолот” Сардорлари фаолиятини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, ўз тенгдошлари билан ҳамжиҳатликда ишлашлари учун шарт-шароит ва имкониятларни кенгайтириш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, тўпланганлар томонидан  Кенгаш фаолиятини янада кучайтириш мақсадига қаратилган ва албатта, ижобий салмоққа эга қатор таклифлар билдирилди.

IMG_20170301_234256

Кенгаш сўнггида Ҳаракат фаолияти самарадорлигини оширишда ҳисса қўшиб келаётган қатор ҳамкор ташкилотлар ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари Ташаккурнома ҳамда эсдалик китоблар билан тақдирланишди.