АРДОҒИМИЗДАСИЗ, АСКАР ЎҒЛОНЛАР!

Бугун ёшларни муддатли ҳарбий хизматни ўташга кузатиш  ҳамда кутиб олиш жараёнларининг ғоятда тарбия-интизом билан ўтаётгани миллий армиямиз сафларини жисмонан бақувват, маънавий етук, шижоатли аскарлар билан тўлдириш имконини бераётир.

 Аскарлар кутиб олинди

аскЎзбекистон-жаннатмакон ўлка. Унинг ҳар бир қарич ерини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, она Ватанга муносиб фарзанд бўлиш ҳар бир йигитнинг муқаддас бурчидир.

Эгнига аскарлик кийимини ғурур билан кийиб, мана шундай муқаддас бурчни адо этиш сари мамлакатимизнинг турли горнизонларига ҳарбий сафарбарликка ошиқаётган ўғлонларни кўриб, кўксимизда фахр жўшади.

Ватан ҳимоясига камарбаста аскарларни кутиб олиш маросими Бухорода ҳам ғоятда тантанали кечди. Мард, баҳодир йигитлар миллий удумларимизга хос нон-туз билан қарши олинар эканлар, юрт тинчлиги ва осойишталигини сақлаш учун сидқидилдан хизмат қилажакларини билдиришди.

Иномиддин Маҳмудов, Андижон:

   -Тинчлик ва осойишталик — меҳру оқибат, ўзаро ҳурмат ҳукм сурган давлатда бардавом бўлади. Ҳар томонлама ривожланган ҳозирги замон барчамиздан огоҳ ва ҳушёр бўлишликни талаб этмоқда. Демак, биз ҳам ҳақиқий ватанпарвар фарзанд сифатида давлатимизнинг ҳар бир қарич ери, ҳовуч тупроғини кўз қорачиғидек асрашимиз лозим. Бизни қўллаб-қувватлаётган опа-сингилларимиз омон бўлишсин, қўллари дуога очиқ, оналаримиз, момоларимиз хотиржамликда яшашсин.
   Аскар ўғлонларни кутиб олиш тантанасида шу чинакам ҳақиқат аён бўлдики, улар қалбида юрт тинчлигини сақлашдан, Ватан ҳимоясидан улуғроқ мақсад йўқ.

Юртимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлсин, юрт ўғлонлари саломат бўлишсин!

Беҳзод ШАРИПОВ,

 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти 1-босқич талабаси.

Мддатли ҳарбий хизматга кузатув

аскс

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилардан, уларнинг ота-оналаридан фарзандларини хизматга жўнатиш ҳақида келаётган кўплаб мурожаатномалар халқимиз орасида миллий армиямизга нисбатан ишонч ошиб бораётганлигидан далолатдир,-дейди Бухоро вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси Чақирув бўлими бошлиғи, подполковник Шодиёр Бекмуродов,- жорий йилда жами 1260 нафардан зиёд бухоролик ёшлар Ватан хизматига сафарбар қилинишади. Маълумки, армияга хизмат қиладиган йигитлар ҳар томонлама комил инсон бўлишлари керак. Дарҳақиқат, жуда кескин ва қатъий тартиб-интизом билан юртга муносиб, ҳар томонлама соғлом йигитларни сараладик.

Ҳарбий хизматга сафарбар этилаётганлар руҳиятидаги кўтаринкилик, билагида тоғни урса, талқон қилгулик жисмоний қувватга эга йигитларнинг юз-кўзига қараб, уларнинг ҳарбий хизмат эвазига ҳаётда муносиб ўрин ва эътироф топа олишларини англаб олиш қийин эмас. Айниқса, аскарларни Қуролли Кучлар сафига катта тантана, байрамона дастурхонлару совға-саломлар жўнатилаётганини кузатиб, кўксида ғурур ҳаприқади кишини.

    Фармон Чориев, Қоракўл тумани:

– Мен Ватанимизнинг турли горнизонларида хизмат сафарини ўтаган ҳарбий касб эгаларининг суҳбатида бўлганман. Уларга ҳавас қилганман. Бугун ўзим интиқиб кутганим, соғинган куним етиб келди. Ҳарбий хизматга отланаётганимдан бениҳоя мамнунман. Мен ўз олдимга мақсад қўйдим: Ватан олдидаги бурчимни шундай ўтайки, токи, ота-онам, ўз тақдирини мен билан боғлашни орзу қилган севгилим мендан фахрлансин.

Аскарлар қалбидаги шижоат ўти вақтинчалик ҳиссиёт бўлиб қолмасдан, тинч ва осойишта диёримизни матонат билан асрашларида катта салоҳият вазифасини ўтасин.

Ғолибжон БАРОТОВ,

Ҳаракатнинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари.