САЙЛОВ ВА ЁШЛАР

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти  асосида БУХОРО ЁШЛАРИ” ГАЗЕТАСИНИНГ “ЭРКИН ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ҚУРИШ ЙЎЛИДА КАМАРБАСТА БЎЛАЙЛИК!” ЛОЙИҲАСИ доирасида жорий йилнинг  22 октябрь куни  Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 3-Бухоро сайлов округи  мажлислар залида “БУХОРО ЁШЛАРИ” ГАЗЕТАСИ, ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ШАКЛЛАНИШИНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ МУСТАҚИЛ ИНСТИТУТИ ВИЛОЯТ ҲУДУДИЙ БЎЛИНМАСИ ҳамда 3-БУХОРО САЙЛОВ ОКРУГИ ҳамкорлигида давра суҳбати ва ёшлар дисскусияси бўлиб ўтди.

%d0%b7%d0%b0%d0%bb

sam_0957

3

Давра суҳбати ва амалий лойиҳалар шаклида ташкил этилган тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, 3-Бухоро округ сайлов комиссияси аъзолари, “Парвоз” фаол ёшлар тарғибот гуруҳи ҳамда БухДУ қошидаги 4-академик лицейининг 45 нафар ўқувчилари қатнашди.

sam_1006

sam_1080

Давра суҳбатида сўзга чиққан 3-Бухоро округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари Қ. Турсунов, матбуот маркази раҳбари, лойиҳа тренери А. Рустамов, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ғ. Баротов “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонун ижроси”, “Ёшларнинг, хусусан, биринчи марта овоз бераётган фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқий билимларини оширишнинг аҳамияти”  ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнида ёшлар ўрни” тўғрисида батафсил тўхталишди.

sam_0978

sam_1079

sam_1090

Тадбирда, шунингдек, ёшларга сайловда иштирок этиш қоидалари, бу жараён уларнинг фуқаролик ҳуқуқи эканлиги, шу боис, ҳар ким ўз номидан фақатгина ўзи овоз бериши лозимлиги, шунингдек, сайлов қонунчилигини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик қатъий белгилаб қўйилиши сайлов эркинлиги принципини янада тўлиқроқ амалга оширилиши,  сайлов тизимини янада демократлаштирилиши, сайловнинг очиқ ҳамда ошкоралиги тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши тушунтирилди.

sam_0948

sam_1082

Бундан ташқари, иштирокчи ёшлар ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий бўлинмаси катта мутахассиси М. Ходжаева томонидан тақдим этилган Саволномага жавоб ёзиб, сиёсий тушунчалари ошиб бораётганини амалда исбот этишди. Иштирокчи ёшларнинг сайлов кунида хорижда бўлган ёҳуд оғир хаста бўлган Ўзбекистон фуқароларининг сайлов жараёнларига қандай иштирок этиши, муддатидан олдин сайловда қатнашиш тартиби, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг турли моддалари билан айбдор, деб топилганларнинг сайловда иштирок этиши ҳуқуқлари қандайлиги тўғрисидаги саволларига жавоб берилди.

sam_1113

sam_1069

sam_1096

sam_1028

Тадбирда ёшлар билан “Мен ўз овозимга ўзим эгаман”, “Менинг овозим – юртим келажаги равнақига хизмат қилади” мавзуларида интерактив усулда дискуссия ҳам уюштирилди. Бунда иштирокчи ёшлар сайлов куни юзага келиши мумкин бўлган оилавий муаммоли вазиятдан қандай чиқишларини кўргазмали чиқишлари орқали баён этишди.

sam_1124

sam_1136

sam_1118

sam_1147

sam_1160

sam_1165

sam_1141

Тадбир якунида давра суҳбати ҳамда дискуссияда фаол иштирок этган ёшлар “Бухоро ёшлари” газетаси томонидан  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти маблағлари асосида молиялаштирилган эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

sam_1223

sam_1221

sam_1220

sam_1218

sam_1219

sam_1231

Суратлар муаллифи: Абдураҳмон Жалилов.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди лойиҳаси асосида тайёрланди.