ТУРИЗМ РИВОЖИГА УЛКАН ПОЙДЕВОР

– Илмий-амалий конференциянинг ўтказилиши Бухоро тарихини ўрганиш, унинг тадқиқ этилмаган саҳифаларини очиш, шариф шаҳарнинг ёшига аниқлик киритиш йўлида маҳаллий олимлар, изланувчилар ва республика илм аҳли сайъ-ҳаракатларини бирлаштириш борасидаги амалий ишгина бўлиб қолмасдан, қадим шаҳарга хорижий сармоядорларни жалб қилиш, туризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида тикланадиган улкан пойдевордир,-дейди “Бухоро мероси” нодавлат-нотижорат ташкилоти директори, тарих фанлари доктори Роберт Альмеев.