МИЛЛИЙ ОПЕРА САНЪАТИ НАМОЙИШИ

Чин маънода минг йиллик қадрият ва анъаналаримизнинг замонавий талқини ҳисобланган фестивалнинг кечки пайти эртакмонанд тусга кирди. Нодирдевонбеги ҳонақоси саҳнасида уюштирилган миллий опера санъати шаҳар аҳлини Лаби-Ҳовуз ёнига чорлади. Мухтор Ашрафий номидаги санъат коллежининг 30 нафардан иборат халқ чолғулари оркестри таркиби ўз чиқишлари билан меҳмонлар дилини шод этди. Оркестр рҳбари ва бош дрижор, халқаро танловлар лауреати Дилмурод Ҳамроевнинг оркестр жамоаси М.Ливиевнинг “Оқ лолалар”, М.Бурхоновнинг “Мафтун бўлдим”, С.Рахматовнинг “Шарқ таронаси”, Л.Гайдайнинг кинофилмлари асарлари асосидаги парафраза каби асарлар маромига етказиб ижро этилди.

                                                                                     Шавкат БОБОЖОНОВ,                                                                                   “Kamolot” стипендияси соҳиби