ТУРИЗМ ИМКОНИЯТЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

Бухоро вилоятида сўнгги беш йилда ҳудудда сайёҳлар оқими 15-20 фоизга ошди. Уларнинг аксариятини Испания, Япония, Малайзия, Индонезия, Буюк Британия сингари хорижий мамлакатлар вакиллари ташкил этади.

Вилоятимизга ташриф буюрган сайёҳларга етарли шарт-шароитларни яратиш учун туристик компаниялар сони 38 тага, меҳмонхоналар 92 тага етказилди. Айни вақтда ушбу меҳмонхоналарда бир кунда 4,5 минг нафардан ошиқ туристларни қабул қилиш имконияти мавжуд. Вилоятимиз инвестицион салоҳияти, иқтисодий имкониятлари ниҳоятда кенг бўлиб, аввало қулай географик ҳудудда, М-37, А-380 халқаро йўллари кесишмасида жойлашган. Халқаро юкларни ташишда Туркманистон орқали денгиз йўлига боғланган. Жаҳонда ўз нуфузига эга бўлган “Бухоро” халқаро аэропорти, қулай темир йўл қатнови ҳам бу борада имкониятларимиз анчайин кенглигидан дарак беради. Агар жорий йилда Тошкент-Бухоро йўналишида атиги 3,5 соатда манзилга етиб келадиган замонавий тезюрар поездларининг йўлга қўйилишини инобатга олсак, ҳудудда йўловчи ва юк ташиш кўлами янада ошади. Вилоятда 2011-2015 йилларда жами 3 млрд. 827,9 млн. АҚШ доллар миқдорида хорижий инвестициялар киритилган бўлиб, самарали ҳамкорлик қилаётган хорижий корхоналар сифатида Россиянинг “Лукойл”,  Жанубий Кореянинг “POSCO” (Поско), “Hyundai Engineering” (Хундай Инжиниринг), Германиянинг “KNAUF”, Хитойнинг CNPC (СиЭнПиСи) каби йирик компаниялар номини келтириш мумкин.

Шунингдек, анжуманда Бухорода туризмни ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган тижорат ва грант лойиҳалари намойиш этилди. Шаҳар марказида замонавий акфапарк ва гиппермаркет қуриш ҳамда Бухоро Палас меҳмонхасини замон талаблари асосида қайта реконструкция қилиш шулар жумласидандир. Агада бир йилда Арк мажмуасига 500 минг, Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳига 2 млн, Етт пир қадамжоларига 10 млн сайёҳ ташриф буюришини инобатга оладиган бўлсак, юқоридаги лойиҳалар нақадар муҳим эканлиги ўз-ўзидан намоён бўлади.