МАРҒИЛОН МАТОЛАРИНИНГ МИЛЛИЙ ЖИЛОСИ

Бутун Бухорони атласу адрасга буркаган водий матоларини ҳар қадамда учратасиз, уларнинг жилокор санъат асаридан завқланасиз. Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳридан ташриф буюрган Ахмедовлар оиласи ҳам ана шундай қўли гул ҳунармандлардан. Акбар Ахмедов, Улуғбек Ахмедов ва Озодахон Ахмедоваларнинг матолари уч кунлик “Ипак ва зираворлар” халқаро фестивали давомида маҳаллий аҳоли ва меҳмонларни кўзини қувнатди. Бу сержило матоларнинг сири билиш мақсадида Озодахон Ахмедовани суҳбатга чорладик:

  • Мато тайёр бўлгунга қадар бир неча босқичларни бошидан кечиради, -дейди суҳбатдошимиз. – Ўлчам олингандан сўнг, ьгул чизилади ва бўялади. Сўнгра гул терилади ва тўқилади. Мазкур шартлар бекаму кўст бажарилгандан сўнг мато тайёро ҳолатга келтирилади.

Акрамовлар оиласининг устози аввали ҳунарманд уста Турғун акадир. Матонинг “Анор”, “Вазагул”, “Аноргул”, “Томчигул” безаклари айни шу уста томонидан меросдир. Оиланинг 5 га яқин шогирдлари уларнинг ишининг давом эттиришмоқда.