Саримсоқпиёзнинг фойдали хусусиятлари

Саримсоқпиёз – таомга нафақат мазали таъм, балки бир нечта фойдали элеметларни ҳам беради. Саримсоқда инсон саломатлиги учун зарур бўлган моддалар бисёр. У кун давомида истеъмол қилиниши керак бўлган “марганса” (23 фоиз), Б6 (17 фоиз), C (15 фоиз) витаминлари, кальций, темир моддаси ва фосфорга бой фойдали егулик ҳисобланади. Уни қабул қилган одамнинг шамоллашга бўлган мойиллиги икки баравар камаяди.

Саримсоқпиёзни истеъмол қилишингиз учун 7 та сабаб

1. Иммунитетни мустаҳкамлайди ва шамоллашнинг олдини олади

Тадқиқотлар натижасига кўра, саримсоқни ҳар куни истеъмол қилиш ўткир респиратор вирусли инфекциянинг 63 фоизгача олдини олади. Бордию сиз кучли шамоллашни бошингиздан ўтказаётган бўлсангиз, фақатгина саримсоқнинг ўзи ёрдам беролмаслиги мумкин. Бундай ҳолатларда, албатта, шифокор кўригидан ўтинг.

2. Қон босимини туширади

Агар гипертония (қон босими ошиши)дан азият кечаётган бўлсангиз 24 ҳафта мобайнида ҳар куни тўрт маҳал саримсоқпиёз донасини истеъмол қилсангиз, қон босимингиз яхшиланади.

3. Холестерин даражасини пасайтиради

Саримсоқнинг кундалик истеъмоли умумий холестерин даражасини пасайтиради. 3 ҳафта ёки ундан кўп муддат давомида ҳар куни 3-4 та саримсоқ донасини истеъмол қилсангиз, сезиларли даражада ўзгаришларга эришасиз.

4. Қаришнинг олдини олади

Саримсоқ таркибида кўплаб антиоксидантлар мавжуд. Улар “мутация” жараёнининг олдини олади. Шундай қилиб, бу сабзавот хотиранинг мустаҳкам бўлиши ва Алтсгеймер касаллигининг олдини олишга ҳам ёрдам беради.

5. “Қандли диабет”да ёрдам беради 

Саримсоқпиёз, айниқса, қандли диабет касаллигининг 2-босқичида бўлган беморларга фойдалидир. Дастлабки, 1-2 ҳафтадаёқ унинг таъсири сезила бошлайди. Шундай бўлса-да, бундай жиддий касалликка чалинган беъморлар, аввало, тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.

6. Саратон касаллигининг бошланғич босқичини енгишда кўмаклашади

Хитой давлатида саримсоқпиёз ейдиган эркакларда саратон касаллиги хавфи 50 фоизга камайгани кузатилган.

7. Чарчоқни қондиришда асқотади

Жисмоний машқлар билан машғул бўлиб, зўриққан инсон бир кунда 1-2 бўлак саримсоқ қабул қилса, чарчоқлар уни тарк этади. Аммо, ҳозирча олимлар бунинг сабабини аниқлашгани йўқ.

Саримсоқпиёзни истеъмол қилишда эҳтиёткор бўлиш керак

Фойдали жиҳатларига қарамай, саримсоқ зиён етказиб қўйиши мумкинлигини ҳам вазиятларга ҳам эсда чиқармаслик керак. WебМД тиббиёт экспертларининг фикрича, қуйидаги ҳолатларда саримсоқни истеъмол қилиш мумкин эмас:
– қон кетиш хавфи бўлган беморлар;
– ошқозон касалликлари билан оғрийдиганлар;
– жарроҳлик операциясига кўрсатма олганлар;
– қондаги қанд миқдорининг пасайиш хавфи юқори бўлган беморлар.

Манба:xabardor.uz