Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида яроқсиз маҳсутлотнинг муайян улуши мавжуд. Сут ишлаб чиқариш соҳаси бу борада истисно эмас. Калифорниялик олимлар у ёки бу сабабга кўра сотилмай қолган ёки яроқсиз бўлган сут миқдорини камайтиришга қарор қилдилар. Қимматли маҳсулотни чиқиндилар билан бирга тўкиб юбормаслик учун уни кийим-кечак ишлаб чиқаришда хомашё сифатида қўллаш таклиф этилмоқда.
Калифорниянинг Ми Терро стартапи вакиллари козеин оқсилига асосланган сутни қайта ишлаш чизмасини тайёрладилар. Сигир сути таркибида оқсилнинг бир неча тури мавжуд. Козеин эса сут ачиши жараёнида ҳосил бўлади. Сутнинг ушбу қимматли қисми ферментатсия натижасида ажралади ва олинган кукундан ип олиш учун фойдаланилади.