Икки шохли ёки кун чиқиш ва кун ботиш ҳукмдори

“Садди Искандарий” достони дунёдаги буюк сиймолардан бири, уч соҳибқироннинг энг машҳури жаҳонгир Искандарга бағишланган бўлиб, “Хамса”нинг якунловчи достонидир.

Искандар Зулқарнайн шарқда икки шохли ёки кун чиқиш ва кун ботиш ҳукмдори номи билан машҳур бўлган.

Искандар мавзуси дастлаб, Фирдавсийнинг “Шоҳнома” достони орқали ҳам қаламга олинганидан хабарингиз бор.

Навоий талқинидаги Искандар одил шоҳ, у дунёни куфрдан, жаҳолатдан тозалаб, бутун дунёда адолатни жорий этиш, башарий тартибқоидаларни катта оламдаги тартибқоидаларга мувофиклаштириш мақсадида халқлар устига юришлар қилган.

Достонда Искандарнинг жаҳонгирлиги таърифи эмас, балки унинг инсонпарварлиги, одиллигини тараннум қилинган. Унда одамхўр маҳлуқлардан сақланиш учун улкан бир девор қурдиргани айтилади. Бу девор Қарвон ўлкасида, Қоф тоғининг этагида жойлашган. Деворнинг қай даражада аниқ ва тўғрилиги ҳақида бир нарса дейиш қийин. Лекин унинг катта рамзий маъноси бор. У эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги девор. Бу деворни барча халқлар биргалашиб қуришган. Навоий шу тариқа Искандар деворини тавсифлаган.

Искандар Навоий орзу қилган адолатли ва маърифатпарвор идеал подшонинг хаёлдаги романтик тимсолидир. Бунга қадар Искандар тимсоли узоқ асрлар давомида мураккаб такомил босқичини кечиб ўтиб, Хамсачиликнинг анъанавий тимсолига айланди. Навоий Искандари ана шу адабий анъаналар тараққиётида янги ва улкан ҳодиса бўлди. Навоийнинг “Садди Искандарий” достонида Искандарнинг туғилиши, ёшлик йиллари, таълим-тарбияси, Файлақуснинг вафоти ва Искандарнинг тахтга чиқишда Дора билан тўқташуви, Эронни эгаллаб олиб, у ерда адолат ўрнатиши, Кашмирга юриш қилиб, золим Маллуни енгиши, Ҳинд шоҳи ва Чин хоқони билан дўстона битишуви, Мағрибда ваҳшийларга қарши жонги, Кирвон ўлкасида, яъжун ва маъжунларнинг йўлини тўсиш учун сад-девор барно этиши ҳамда денгиз саёҳати Искандар саргузашталарининг асосини ташкил қилади.

Алишер Навоий Искандар тимсолини тайёр ҳолда бермайди, уни воқеалар ривожи билан бирга поғонама-поғона ўстириб, такомиллаштириб боради. Ушбу достон тарбиявий жиҳатдан ғоят етук ва мукаммал бир дурдона асардир.

 

Парвина Обидова,

Когон туман 18-умумтаълим мактаб ўқувчиси.