Бухорода Ёш лидерлар форуми

  1. Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби – Б.Амреев, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори, сенатор – Алишер Саъдуллаев,  Бухоро Вилояти ҳокими –  Ботир Зарипов Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ёшлари иштирокида IV Ёш лидерлар форуми бошланди.

Форумда, Туркия Республикаси Ёшлар ва спорт вазири –  Мехмет Мухаррем Касапоғлу,  Озарбайжон Республикаси Ёшлар ва спорт вазири –   Фарид Гаибов, Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири –  Аскар Умаров, Қирғизистон Республикаси Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири –   Азамат Жуманкулов,  Туркманистон Спорт ва ёшлар сиёсати вазири –  Гулмират Агамирадов, Венгрия инсон ресурслари бўйича вазири Миклош Каслер   ҳамда санъат, маъданият, спорт, бизнес, фан, таълим ва медиа соҳасининг кўзга кўринган вакиллари иштирок этишди. Форумни Алишер Саъдулаев очиб берди.   “Ёш лидерлар форуми энг катта ташабуслардан биридир. Ўзбекистонда ҳали бундай катта ташабус бўлмаган эди,”- дейди Алишер Саъдуллаев.   Форумда илк маротаба Бухоро шаҳри “Биринчи туркий дунё ёшлар пойтахти” деб тантанали равишда эълон қилиниши, Ёшлар марказида эса “Бухоро шаҳри биринчи туркий дунё ёшлар пойтахти” монументи ва “Туркий дунё ёшлари боғи” очилиш маросими бўлиб ўтиши режалаштирилган. Тадбир давомида Бухоро шаҳрида келгусида ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошириладиган мега лойиҳалар тақдимоти ташкил этилди.   Маълумот ўрнида, “Ёш лидерлар форуми” 2018 йилдан буён туризмни ривожлантириш, давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва тажриба алмашиш мақсадида анъанавий тарзда ўтказилиб келинади. Шу кунга қадар ушбу форум Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикасида ўтказилган.

 

БДУ, журналистика йўналиши талабалари Иномжонова Марҳабо, Нематова Хумора

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.me/by_gazetasi_chat @by_gazetasi