Бухорода Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ёшлари иштирокида IV Ёш лидерлар форуми бўлиб ўтади

“Buxoro yoshlari” газетаси Бухорода жорий йилнинг 3-4 июнь кунлари туркий дунёда “Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинганди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 3-4 июн кунлари Бухоро шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг IV Ёш лидерлар форуми ўтказилади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, мазкур “Ёш лидерлар форуми” 2018 йилдан буён туризмни ривожлантириш, давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва тажриба алмашиш мақсадида анъанавий тарзда ўтказилиб келинади. Шу кунга қадар ушбу форум Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикасида ўтказилган.

Форумда илк маротаба Бухоро шаҳри “Биринчи туркий дунё ёшлар ташаббуслари пойтахти” деб тантанали равишда эълон қилиниши, Ёшлар марказида эса “Бухоро шаҳри биринчи туркий дунё ёшлар ташаббуслари пойтахти” монументи ва “Туркий дунё ёшлари боғи” очилиш маросими бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Тадбир давомида Бухоро шаҳрида келгусида ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошириладиган мега лойиҳалар тақдимоти ташкил этилади.

Мазкур Форумда сиз кутган ва сиз билган вакиллар ташриф буюради. Жумладан, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби – Б.Амреев, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори, сенатор – Саъдуллаев Aлишер Зафар ўғли, Бухоро вилояти ҳокими Зарипов Ботир Комилович, Туркия Республикаси Ёшлар ва спорт вазири –  Мехмет Мухаррем Касапоглу, Озарбайжон Республикаси Ёшлар ва спорт вазири –  Гаибов Фарид Фазил ўғли, Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири – Умаров Aскар Куанишевич, Қирғизистон Республикаси Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири –  Жуманкулов Aзамат Капарович, Туркманистон Спорт ва ёшлар сиёсати вазири –  Гулмират Aгамирадов, Венгрия инсон ресурслари бўйича вазири Миклош Каслер – ҳамда санъат, маъданият, спорт, бизнес, фан, таълим ва медиа соҳасининг кўзга кўринган вакиллари иштирок етишлари кутилмоқда.

Форум доирасида ўтказиладиган барча тадбир ва учрашувлар умумий 10 минг нафардан ортиқ ёшларни қамраб олинади.

Форумда Ўзбекистон Республикасида ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳамда мамлакатнинг туризм салоҳиятини халқаро ҳамжамиятда кенг намойиш этиш, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи мамлакатларнинг ёшлар сиёсатига масъул давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари билан маслаҳат учрашувлари ўтказиш ҳамда учрашув якунида икки ва кўп томонлама ҳамкорлик келишувлари имзолаш, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг энг илғор ёш лидерлари ўртасида тадбиркорлар, маданият, санъат, спорт, медиа, илм-фан соҳаларида ўзаро доимий тажриба алмашиш майдони яратиш каби амалий ишлар бажарилади.

Энг асосийда Форум якунида Туркий давлатлар ташкилотининг Ёш лидерлар форуми резолюцияси имзоланади. Бу икки давлат ёшлари ўртасида барча соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш билан бирга ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстона муносабатларнинг давомийлигини таъминлашда катта ҳисса бўлади.

“Buxoro yoshlari” газетаси