ГАЛАОСИЁДА “НАҚШБАНД“ ҲУНАРМАНДЧИЛИК МАРКАЗИНИНГ ТАНТАНАЛИ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун “Ипак ва зираворлар” фестивали доирасида Галаосиё туманида “Нақшбанд” ҳунарманчилик марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ҳунармандчилик маркази Бухоро туманининг Янги шаҳар кўчасида жойлашган бўлиб 1 гектар ер майдонини эгаллайди.

“Нақшбанд” ҳунармадчилик маркази қурилиши учун ушбу маскан танланишига сабаб бир неча юз йиллар муқаддам бу ерда қатор устахоналар фаолият юритганидир. Жўй мўлиён ҳозирги Жўйзар ариғи атрофида марказнинг қурилиш ишлари бошланар экан турли топилмалар шуни англатадики, қадимда бу масканда қоғоз ва қоғоз учун Жувоз ёғи ишлаб чиқарилган.

Марказда ҳозирги вақтда 40 дан ортиқ ёшлар ҳунар сирларини ўрганиб келмоқда. Устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш ва ривожлантириш, касб-ҳунар сирларини ёшларга чуқурроқ ўргатиш мақсадида шогирдлар сонини юз нафарга ошириш режалаштирилган.

Марказнинг ёғоч ўймакорлиги йўналишида фаолият олиб бораётган Акмал Муҳиддинов бошчилигидаги ҳунармандчилик ишлари бугунги кунда Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Жиззах вилоятларидаги диққатга сазовор масканларининг кўркига кўрк қўшмоқда. Акмал Муҳиддинов фаолияти давомида яна бир муҳим ишга қўл урган 2017 йил унинг изланишлари натижасида ишланган муаллифлиги остидаги “Бухоро қоғози тарихи ва қайта тикланиши” номли китоби нашр этилди. Уста ҳунарманд ҳунармандчилик марказидаги чархпалакларни шогирдлари билан бирга тайёрлаган. Акмал Муҳиддинов томонидан туманда ҳунармандчилик марказидан ташқари ҳордиқ масканининг дизайни ҳам яратилган.

Шунингдек, уста ҳунарманд Бухорода илк бора сомондан қоғоз ишлаб чиқаришни йўлга қўйгандир. Акмал Муҳиддинов ҳамда унинг жамоаси томонидан ишланган ҳунармандчилик маҳсулотлари бугунги кунда мамлакатимизда ва жаҳоннинг энг нуфузли кўргазмаларида намойиш этилмоқда.