Куннинг иккинчи ярми: Шифокоргача биринчи ёрдам кўрсатиш. Зарур кўникмалар

Куннинг биринчи қисми Қизил Ярим Ой Жамиятида Бухоро вилоят бўйича амал оширилган ишлар, унинг фаолияти ва натижаси ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, жумладан, Қизил Ярим Ой Жамияти томонидан йил давомида қарамоғида бўлган 315 нафар ҳимояга муҳтож аҳоли ҳолидан хабар олинган ва 1755 марта моддий ва маиший хизмат кўрсатилган. Шунингдек, кўплаб шифохоналар, ногирон ва бемор одамлар учун керакли ёрдам берилган.

Куннинг иккинчи қисмида эса беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машғулот ўтказилди. Дастлаб, «Шифокоргача биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмалари» номли қўлланмалар тарқатилди. Иштирокчилар қўлланмани кузата туриб биринчи ёрдам кўрсатиш чораларини тингладилар ва ўргандилар. Қолаверса, амалий машғулотда керакли буюмлар: катта одам ва чақалоқ маникентларидан фойдаланилди. Турли слайдлар асосида тушунтириб берилди.

«Тез ёрдам» келгунча биринчи ёрдам кўрсатиш бемор ҳаёти учун жуда ҳам муҳим. Шу сабаб амалий машғулотни ҳақиқатан ҳам иштирокчилар учун керакли ва фойдали бўлди, дейиш мумкин. Машғулот қатнашчиси Дилноза Комилова фикрлари буни тасдиқлайди:

– Бахтсиз ҳодиса сабаб кимгадир зиён етса, бошқа айниқса, шифокор бўлмаган одамнинг гангиб қолиши бор гап. Чунки билмаган киши ҳатто, биринчи ёрдамни ҳам беролмайди. Биринчи ёрдам кўрсатиш чоралари керак эди ва биз бу кўникмаларни билиб олдик. Бугунги амалий машғулотда биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларини ўрганганимиз ҳаётда асқотади.

Машғулот сўнггида қатнашчилар амалиёт мобайнида пайдо бўлган саволларга жавоб олишди.

Анжуманда фаол иштирок этган журналистларга Сертификатлар топширилди.