“Buxoro yoshlari” газетаси ёш ижодкорлар, ҳаваскор қаламкашлар ва фотографлар, журналистикага қизиқиши бор йигит-қизларни излаб топиш ва шу соҳа ривожига дахлдорлик ҳиссини уйғотиш ҳамда уларнинг ижодий изланишларини қўллаб-қувватлаш мақсадига қаратилган “Яшил япроқлар” танловини эълон қилади.
Танлов қамрови 12–17 ёшгача бўлиб, улар ўзининг шеърий, насрий, публицистик асарлари, фотожамланмалари, интернет материаллари ва мобиль лавҳалари билан иштирок этади.
Ҳар бир йўналиш бўйича уч нафардан ғолиб аниқланади.
Танлов ғолиблари ва фаол иштирокчилар қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланади:
- Шеърият йўналишида:
а) “Энг яхши болажон шеър муаллифи”;
б) “Ватанпарварликка чорловчи маршлар муаллифи”;
в) “Ҳажвий шеърлар муаллифи”
- Наср:
а) “Энг ғаройиб эртак муаллифи”,
б) “Энг яхши ҳикоя муаллифи”;
в) “Жажжи масаллар муаллифи”
- Публицистика:
а) “Қизғин интервью муаллифи”;
б) “Энг яхши мақола муаллифи” (2 нафар)
- Фотография:
а) “Болалигим-бахтиёрлигим!”;
б) “Энг ғаройиб лаҳза”;
в) “Ватан манзаралари”.
- Интернет материаллари бўйича:
а) “Энг яхши интернет материали муаллифи”;
б) “Тезкор хабарлар муаллифи”
в) “Энг яхши ёш блогер”
- Мобиль лавҳа:
а) “Ёшлар ҳаётига оид энг яхши мобиль лавҳа муаллифи”;
б) “Менинг тенгдошим”мобиль лавҳа муаллифи”;
в) “Танқид кўзи” мобиль лавҳа муаллифи”
“Яшил япроқлар”нинг бошқа кўрик-танловлардан фарқли ва муҳим жиҳати: иштирокчилар барча йўналишлар бўйича қатнашиш ҳамда ижод намуналарини алоҳида-алоҳида жамланмаларда @JournalistPRESS тақдим этиш имкониятига ҳам эга бўладилар.
Ғолиблар “Яшил япроқлар” танлови ғолиблари 27 июнь – Матбуот ва ОАВ ходимлари кунида Диплом, совға ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирланади.
Иштирокчилардан ўз танлаган йўналишлари бўйича ижодий ишларни @JournalistPRESS телеграмми орқали жўнатишлари сўралади.
Танловга келган ҳар бир ижодий иш @by_gazetasi телеграмм канали ҳамда buxoro_yoshlari.uz сайтида эълон қилиб борилади.