Олот туман ёшларига катта туҳфа!

Олот туманида “Халифа” МФЙ ҳомийлиги ва кластер Нурмуҳаммад Очилов бошчилигида Ёшлар маркази қурилди. Марказ қурилиши учун 2.200 млр сўм маблағ сарфланди.

  • Кўпдан буён биз ёшларнинг бир жойда жам бўлишимиз, биргаликда янги лойиҳа ва иш режалар тузишимиз учун алоҳида бино бўлиши истар эдик. Бтз ёшларнинг фойдаланишимиз учун топширилган Ёшлар марказида энди барча имкониятларга эгамиз. Ҳар куни катта қувонч билан, янги ташаббуслар билан бу ерга қадам қўямиз, – дейди туман фаол ёшларидан бири Жавоҳир Хаттобов.

Мазкур Ёшлар марказида 130 ўринга мўлжалланган  5 та тўгарак ўз ишини бошлади. Қизлар учун  тикувчилик, пазандачилик ва сартарошлик тўгараклари  шунингдек, инглиз, рус тили бўйича фан тўгаралаклари фаолияти йўлга қўйилди.  Тасвирий санъат ҳамда дизайнерлик бўйича ёшларга сабоқ берилмоқда.  Марказда 400 дан ортиқ  адабиётларни ўз ичига олган кутубхона ҳам туман китобхонларига хизмат қилмоқда.