Мексикада Биомитеч стартапи ишга туширилди. Бу ҳаво ифлосланишини тозалайдиган сунъий дарахт ҳисобланади. Қурилма 368 дарахтнинг ўрнини боса олади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри хабар берди.
Мексикада ҳаво ифлосланишига антиқа ечим топилди. Пуеблада Биомитеч заводи сунъий дарахтни ўрнатди. Ускуна 368 та ҳақиқий дарахтнинг ўрнини тўлдиради.
Дарахт ичида жойлашган моддалар эвазига сунъий дарахт ҳавони тозалайди. Т цилиндр шаклидаги 4 метрлик дарахт 365 кунда бир марта фотосинтезни амалга оширади.
– Бу тизим ҳақиқий дарахтлар каби биологик жараён орқали заҳарланишни ўзига ютади, – дейди Биомитеч асосчиларидан бири Хайме Феррер.
2016 йилда ташкил топган компания ишлаб чиқарган бундай ускуналарнинг ҳар бири 368 дона ҳақиқий дарахтга тенг.