Анқара ва унга чегарадош ҳудудларда 9 июнь куни тошқинга сабаб бўлган шиддатли ёмғир оқибатида уч киши ҳалок бўлди.
Бу хақда Korrespondent.netга таянган ҳолда Дарё нашри маълум қилди.
Қайд этилишича, кучли ёғингарчилик Анқаранинг Этимесгут ва Чанкая туманларида содир бўлган. Икки соат давомида ўнлаб кўчаларни, офис биноларини сув босган.
Бир неча кун аввал Хитойда сув тошқини оқибатида 45 нафар киши эвакуяция қилинган эди.