Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги “Илҳом” тантаналар саройи бир неча оила вакилларининг қувончли кунига мезбон бўлди.
30-июн — “Ёшлар куни” муносабати билан туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлимлари ўзаро ҳамкорликда олти нафар кам таъминланган ва эҳтиёжманд оила вакилларининг суннат тўйларини ўтказишда ўз ҳиссасини қўшди.Миллий урф-одатлар асосида ўтган маросимда тўй болаларнинг оила аъзолари, қўни-қўшни ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.Жажжи болажонларга ташкилотчилар томонидан тўй сарполари ва эсдалик совғалари туҳфа этилди.