Биз учун энг муҳим ташаббусдан бири!

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда “Чемпион Кидс” МЧЖ билан ҳамкорликда Президентимиз томонидан Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг энг муҳими иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун мини-футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Бухоро шаҳридаги “Фатхобод” мажмуаси олдида жойлашган мини-футбол ўйингоҳида кечган баҳсларда 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган йигитлар иштирок этди.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар билан тақдирланди.