Гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотиш билан шуғулланиб келган Бухоро туманилик Азамат Роббанаев (исми-шарифи ўзгартирилган) ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари томонидан қўлга олинди.
Азамат Роббанаев Бухоро шаҳрида яшовчи фуқарога ҳар бир қутисини 600.000 сўмдан сотиб бериши учун 1 дона гугурт қутисига қадоқлаб солинган, таркибида фаол гиёҳвандлик моддаси мавжуд, соф вазни 3,61 гм.га тенг бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситасини ўтказиш жиноятини содир қилган.
«Жиноят устида қўлга олинган оғуфурушнинг ёнлари кўздан кечирилганда эгнидаги курткасининг ўнг томон чўнтагида иккинчи гугурт қутисига қадоқлаб солинган соф вазни 3,78 гм.га тенг бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси топилди. Қутиларга солинган гиёҳванд моддаларни сотиш мақсадида сақлаб келаётган кимса қонуний жавогарликка тортилди»,-деди Бухоро вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси катта тезкор вакили, капитан Ҳалим Камолов.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Азамат Роббанаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми (гиёҳвандлик воситаларини озгинадан кўпроқ миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан айблов эълон қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.