БУХОРО ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ ЎЗГАРДИ

Бугун, 24 октябрь куни Бухоро вилоятининг Бухоро тумани ҳокими ўринбосари ўзгарди.

Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, бугун халқ депутатлари Бухоро тумани кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтган. Унда туман ҳокими Эсанов Муҳиддин Турдиевич иштирок этган.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Бухоро тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Қандов Жамшид Жамолович ўрнига  Бухоро вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот-тахлил гуруҳи мутаҳассиси лавозимида ишлаб келган Ҳамроев Суҳроб Ҳалимович тайинланди.

ҲАМРОЕВ СУҲРОБ ҲАЛИМОВИЧ

01.05.1987 йилда Бухоро туманида туғилган.

2005-2009 йилларда  Бухоро давлат университети талабаси;

2009-2009  йилларда  – “Кафолат” суғурта дирекцияси мутахассиси;

2010-2012 йилларда – “Шоҳруд” акциядорлик жамияти қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича мутахассиси (2010 йилдан буён жамоатчилик асосида вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот-таҳлил гуруҳида ишлаган);

2012-2016 йилларда  – Бухоро вилояти ҳокимлиги аппарати сафарбарлик тайёргарлиги бўлими етакчи мутахассиси;

2016 йилдан ҳозирга қадар – Бухоро вилояти ҳокимлиги аппарати ахборот-таҳлил гурухи етакчи мутахассиси вазифаларида ишлаб келган.

Қандов Жамшид Жамолович туман ҳокими топшириқларини ўз вақтида бажармагани ҳамда ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани учун ишдан кетган.