ТИЛИМ ҚУРСИН…

Қайсидир мажлисда: “Ёшлар иттифоқи – ёшларга фақатгина совға берадиган ташкилотга айланиб қолган, холос…”-дея гўё танқидбоп сўзлади раҳбарлардан бири…

Ёнимдаги шеригим сал дуртиб қўймаганда унга қарши ўзига яраша “жавобим”ни айтардим. Ҳарқалай, тийилдим…

…Орадан кўп вақт ўтмай, яна шундай мажлисларнинг бирида яна ўша киши сўзлаяпти: “Ёшлар иттифоқи- фалончи тадбир учун йигирмата қимматроқ совға ажратсин!..” … Шу топда тилим ўлгур қобиғидан чиқиб кетди: “Кечирасиз, ўртоқ, Ёшлар иттифоқи – фақатгина совға улашадиган ташкилот эмаслигини унутдийз чоғи…”