«Ибн Сино илмий-маданий меросининг аҳамияти ва унинг фан тараққиётидаги ўрни» мавзусидаги IX Халқаро ибн Сино ўқишлари – илмий-амалий анжумани Биринчи ялпи мажлисига ташриф буюрган меҳмонлар Бухоро драма театри залида ташкил этилган кўргазмалар билан танишди.
Тиббиёт бирлашмалари, Бухоро давлат Тиббиёт институти, турли табиий-маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқариш фирмалари вакиллари препаратларининг қандай қўлланилиши ҳақида батафсил маълумот беришди.
– «Никфарм» фирмаси орқали табиий препаратлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Препаратлар табиийлиги, шунингдек, қўлланилишида инсон организмининг бошқа ҳеч бир аъзоларига зарарсизлиги, муҳими, арзонлиги билан ажралиб туради,-дейди менежер Қизлархон Кушвақтова.
Табиий воситалар кўргазмаси барчага қизғин таассурот қолдирди.