– Ким Ватанини севади?
– Юрагида ўти борлар!
– Ким халқини севади?
– Юрагида меҳри борлар!
Шукр!
Бугунги давр, бугунги замон шиддати юрт корига ярайдиган мутасаддилар юрагига шундай ғайрат, шундай ташаббус чўғини солмоқда. Улар эл-улус фаровонлиги, юрт барқарорлиги йўлида бор қувватларини сафарбар қилишмоқда.
Бугун Бухоро туманидаги «Работак» ҚФЙда мустақиллигимизнинг 26 йиллиги муносабати билан ўтказилган Хайру саховат, Мехру-Мурувват ва Эзгулик тантанаси фикримизни исботлайди.
– Давлатимиз ғамхўрлиги билан бугун 17 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар (ҳар бир хонадонга биттадан замонавий тикув машинаси ҳам топширилди), 19 та кам таъминланган оилаларга кўп хонали уйлар калити топширилди. Айниқса, 26 нафар суннат ёшидаги болажонлар учун халққа тўй улашилиши миллатимизнинг улуғ қадриятларга бешик заминда бўй чўзганини яна бир карра исботлади. Халқ билан бирга бўлиб, унинг ташвишига елка тутаётганлар кам бўлмасин, – дейди Миролим бобо Отаев.
Тўйга тўйона, дегандек, тантанада элимиз суйган хонанда Шоҳижаҳон Жўраевнинг ташрифи туман аҳолиси учун кутилмаган совға бўлди.
Юрт корига камарбаста, ташвишига елка тутганларни эл назари тушганлар, дейишади. Шундай бебаҳо баҳо юрагида Ватани, халқи бор ҳеч бир мутасаддини тарк этмасин.