ҚОВУН САЙЛИ

– Ҳорманг, оға!
– Баракалла, марҳамат, қовунларимиздан татиб кўринг!-олотлик деҳқон-фермер амакининг илтифоти билан сопол идишда кесиб қўйилган қовунлардан татиб кўрамиз.
– Мазаси тилни ёради-я!
– Ош бўлсин, синглим, шунча заҳмат чекканимиздан сўнг ҳосил ҳам шунга яраша бўлади-да!- мийиғида кулади фермер.photo5197450460624169002
Дарҳақиқат, мазаси тил ёрар қовунлар шу нурли ўлкамиз неъматлари. Ҳар йили шаҳар аҳолиси бободеҳқон пешона тери эвазига етиштирилган полиз экинлари сайлини интиқлик билан кутади.
Жорий йилда эса қовун сайлининг Фестиваль мақомига кўтарилиши ўлкамиз заминида етиштирилган полиз экинларининг нақадар серҳосиллигидан далолат.
Фестивалнинг жуда юқори савияда ташкил этилаетгани, албатта, ахолига ҳамда қўли қадоқ бободеҳқонга бениҳоя миннатдорлик ифодасидир.

photo5197450460624169003
Ширинтой болангизга, мехрибон ота-онангизу, мунис бобо-бувингизга, яқин биродарларингизга деҳқон заҳмати билан етиштирилган қовуну тарвузларни жуда арзон нархда харид қилиб, улашаетганингизда хамда суйиб истеъмол қилаетганингизда ҚЎЛИНГИЗ ДАРД КЎРМАСИН, БОБОДЕҲҚОНИМ, демоқни унутманг.
Шундай тотли неъматларни етказганга шукрона айтишдан чарчамайлик!

Қўлингиз дард кўрмасин, бободеҳқоним!