“ОЗОН ҚАТЛАМИНИ ҲИМОЯЛАЙЛИК”

Ҳозирги кунда ҳар қандай экологик муаммо глобал муаммо бўлиб, бутун дунёга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Келиб чиқаётган муаммоларда инсонларнинг ҳам айби бор. Бу муаммолар антропоген муаммолар, деб аталади, яъни улар инсон фаолияти билан боғлиқдир. Энг ташвишли муаммолардан бири бу – атмосферада мавжуд бўлган озон қатламининг емирилишидир. Содир бўлаётган иқлимий ўзгаришлар одамларда иммунитет пасайиши ҳамда кўплаб касалликларнинг пайдо бўлишида сезилмоқда.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамкорлигида вилоятимизнинг барча шаҳар, туманларида “Озон қатлами ҳимояга муҳтож”    мавзуида  давра суҳбатлари  ўтказилди.

Мутахассислар томонидан “Долзарб экологик муаммоларнинг Она Табиат ва инсон саломатлигига салбий таъсири”, “Озон қатлами — ер шарининг ҳимоя манбаи”, “Табиатга эҳтиёткорона мунособатда бўлайлик!” мавзуларидаги маърузалари тингланди. Бу орқали тингловчиларга Озон қатламининг ер шарини ҳимоялашдаги аҳамияти ҳақида маълумот бериш билан бир қаторда, уни емирилишдан асраш учун амалга оширилиши муҳим бўлган вазифалар борасидаги  билимлари бойитилди.

Мазкур тадбирда  99 нафар тингловчи қатнашди.

Жаҳонгир ШАРИПОВ,

Экоҳаракат Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси координатори.