МАЪНАВИЙ БАРКАМОЛЛИК БАЙРАМИ

Республика маънавият тарғибот маркази вилояти бўлими, вилоят ҳокимлиги маънавият ва маърифат кенгаши кўмагида ташкил этилган мазкур танловда эл суйган санъаткорлар, шоир ва ёзувчилар, давлат ва нодавлат ташкилот вакиллари иштирок этди. Очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулфия Тўйева, Ўзбекисон халқ артисти Убайдулло Омон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саодат Ғуломовалар  иштирокчиларга омад тилаб, вояга етаётган ҳар бир ўғил-қиз Президент асарларининг билимдони бўлиши, бугун мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий-маърифий соҳаларда кечаётган ислоҳотлар, миллий қонунчилигимизнинг мазмун-моҳиятидан яхши хабардор бўлиши  лозимлигини алоҳида таъкидлашди.

Жорий йилги танловнинг қуйи туман, шаҳар босқичларида 5121 нафар ёш иштирок этиб, ундан 340 нафари вилоят босқичида щзаро куч синашди..

  • “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” спорт мусобоқалари олдидан ўказиб келинаётган ушбу танловнинг нуфузи йилдан-йилга ортиб бормоқда,- дейди Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими раҳбари Саид Ҳамроев. – Чунки танловда қатнашиш истаги бўлган ёшларнинг сафи кенгаймоқда. Бу эса ёшларимизни маънан етук бўлиб улғайишларига хизмат қилиши, шубҳасиз.

“Мустақиллик тарихи билимдони”,  “Бадиий ижод”, “Энг иқтидорли ҳунарманд”, “Ўз асарида миллийликни акс эттирган рассом”, “Ватан куйчиси” каби саккиз номинация бўйича уч ёш тоифасида иштирокчилар ўзаро беллашишди. Ёшлар ўз иқтидори, билими, касб маҳоратини бадиий ижод, санъат ва маданиятнинг турли йўналишларида намоён этишди.

Толибжон ТИЛАВОВ,

Бухоро давлат тиббиёт институти талабаси, “Мустақиллик тарихи билимдони” номинацияси ғолиби (20-25 ёш):

  • Мустақиллик фарзанди эканлигимдан фахрланаман. Чунки биз ёшлар мамлакатимизнинг эртанги куни, келажак бунёдкори сифатида вояга етаяпмиз. Бугунги танловда ғолибликни қўлга киритиш ҳам ёш авлодга яратиб берилган имкониятларнинг бир исботидир. Ҳар бир ёш у қайси соҳа вакили бўлмасин, истиқлол даври тарихини чуқур ва мукаммал билмоғи даркор. Шундагина келажакка юксак ишонч билан қадам ташлай олади.

 Гулчирой Бахшуллева,

Ромитан туманидаги 28-умум ўртатаълим мактаби ўқувчиси, “Ватан куйчиси” номинацияси ғолиби (14-16 ёш):

  • Истиқлолнинг шукронасини куйламисликнинг, таранннум этмасликнинг иложи йўқ. Тинч ва осуда, фарахбахш ва доруломон кунлар ҳаммага ҳам насиб этган эмас. Мен ўз куйларимда асосан айни шу мавзуларни, шунингдек, Она Ватанга муҳаббат, юрт тароватини мадҳ этишга ҳаракат қиламан. Мазкур юксак ишонч эса мени янада янги янги ижодларга илҳомлантиради.

Фестиваль сўнггида ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсадлик совғалари тантанали равишда топширилди.

 Шавкат БОБОЖОНОВ,                                                                                        Бухоро давлат университети магистранти,                                  “Kamolot” стипендияси соҳиби.