Болалар — жамиятнинг энг катта бойлиги, уларнинг соғлом ўсиши ва муносиб таъминот топиши эса аввало ота-онанинг бурчи. Бироқ ҳаётда бу масъулиятдан бўйин товлаб, фарзандларини етим қилмаган, аммо етимдек қўйиб қўяётган оталар ҳам йўқ эмас. Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судида фарзандларини моддий таъминлашдан бош тортган фуқаро У. Э. га нисбатан ҳукм эълон қилинди.