Архив рубрики: Санъат

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ЖАРЧИСИ

Ҳозирда мамлакатимизда ҳар бир соҳа қаторида маданият ва санъат соҳаларига ҳам давлат сиёсати даражаси сифатида эътибор берилмоқда. Бугунги кунда санъат ва бадиий ижод орқали ёшларимизнинг руҳияти маънавий дунёсини шакллантириш муҳим ўрин тутади десак муболаға бўлмайди. Бугунги қаҳрамонимиз Феруза ҳам миниатура билан шуғулланиб халқарo миқёсдаги бир неча нуфузли кўргазмаларда ўз ижодий ишлари билан иштирок этган, жумладан, Исроилда бўлиб ўтган “Nachalat binyamin art & srafts”, Дубайда “Expo2020”, Истанбулда “Аrtcontact Istanbul”, Венгрия давлатида “Mesterséqek Űnnepe” кўргазмаларида фаол иштирок этган.

Қадим Бухоро шаҳримизнинг тарихий обидаларидаги нақшлар, ранг – тасвирлар менга ёшликдан қизиқиш уйғотган ва миниатура санъатига кириб боришимда сабаб бўлган. Асосий мақсадим Ўзбек миниатурасини асарларим орқали ва ўз устимда ишлаш билан ривожлантириш. Қолаверса, ўзбек халқи маданиятини дунё давлатларига шу санъат орқали таништиришни мақсад қилганман дейди – Чўлиева Феруза.

Зеро, имкониятлар мамлакатида ҳар бир дадил қадам ўзининг ижобий самарасини бериши муқаррар. Бу йўлда Ферузага ҳам мувафақият тилаймиз!

БУХОРОЧА  ХИРОМОН АЙЛАБ…

Муҳтарам Юртбошимизнинг 2017 йил 15 февралдаги “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони рақс ва хареография санъатини янада  ривожлантиришга мустаҳкам асос бўлди.  Batafsil БУХОРОЧА  ХИРОМОН АЙЛАБ…