САВОЛ:
Талаба контракт тўловини ўз вақтида тўлай олмаганлиги сабабли ўқишдан четлатилиши мумкинми ?
ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2017 йилдаги 393-сон қарорига 3-илова қилиб келтирилган низомда, талабаларнинг ўқишдан четлаштириш асослари келтирилган бўлиб,
ҳусусан,
тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётган талабалар ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли ўқишдан четлатилиши мумкинлиги хам мазкур низомда кўрсатилган.
Шу ўринда бир эътиборли ҳолат! Тўғри, таълим муассасалари контракт тўловини ўз вақтида тўлай олмаган талабани ўқишдан четлатиши мумкин, лекин бу мумкин ҳолос. Контракт пулини ўз вақтида тўламаган талабалар ўқишдан четлатилиши шарт дейилган қоида йўқ. Агар талаба таҳсил олаётган таълим муассасаси ўзи хоҳласа контрак тўловини вақтида тўлай олмаган талабаларга хам имконият бериши мумкин ва бунинг учун ўша таълим муассасасига ҳеч ким эътироз билдирмайди.