Шеърият ва санъат ҳамоҳанглигидаги оҳанг

Шеърият ва санъат бошқа-бошқа йўналишлар, бироқ бу икки йўлни бирлаштирувчи истеъдод бор. Ана шундай истеъдод эгаси Самоҳиддин Тешаев.

У Самойиддин Муҳаммад тахаллуси остида шеърлар битади. Унинг қаламига мансуб мисраларда онага бўлган эътироф ва эътиборни кўп учратасиз. Шеър ёзишда унга Дилфуза Сатторова устозлик қилган бўлада, ёш шоирнинг шеъриятга ошуфталигига сабабчи айнан онаси эканлигини ўзи ҳам кўп такрорлайди:

– Оилада уч нафар фарзандмиз. Болалигимизда уйқу олдидан онам бизга турли ҳикоя ва эртаклар айтиб берардилар. Мириқиб тинглардик. Аниқ ёдимда Ҳамид Олимжоннинг “Ойгул билан Бахтиёр” эртак-достонни айтишларини кўп бора сўраганимиздан ўзимизга ёд бўлиб кетганди,-дейди Самоҳиддин.

Совид-19 сабаб дунё бўйлаб карантин эълон қилинган даврда одамлар уйда қолди. Кимдир бекорликда, кимдир турли юмушлар билан ўзини банд қилди. Самоҳиддин эса вақтини беҳудага сарфламай гитара ва скрипка чалишни ўрганди. Мана шу жойда санъат ва шеърият бирлашди: қаламкаш ўз шеърларини куйга солиб айта бошлади. Гитара ва скрипка чалишнинг сир-асрорларини Илҳом Содиқовдан ўрганди.

Самоҳиддин келажак режалари ҳақида гапирар экан сўзини якунлади:

– Отам ва онам бизни бировдан кам қилишмади. Улар берган тарбия билан ўзимизга тўқ, оқ-қорани ажрата оладиган бўлиб ўсдик. Оддий оиладанман аммо, орзуларим катта. Ниятларимнинг замирида эса ота-онамни хурсанд қилиш, уларга муносиб бўлиш ётади.

 

Зулфизар суҳбатлашди