Бу тарихий воқеа бир умр ёдимда қолади…

Ҳар бир мамлакатда демократик жараёнлар даражаси аввало референдумлар,сайловлар қанчалик очиқ, ошкора, адолатли ўтиши ва албатта, фуқаролар фаоллиги билан белгиланади. Бу тамойиллар эса сайовчиларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билими, маданиятига боғлиқ.

— Референдумда ҳар бир кишининг овози муҳим аҳамиятга эга. Шундай экан, биз конституциямиз тарғиботини кучайтиришимиз, балки иқтисодчи, сиёсатчи, ижодкор ёшлардан иборат тарғибот гуруҳини шакллантиришимиз лозим. Эндигина овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир сайловчининг кўнглида мен биринчи марта овоз бераяпман, демак, менинг овозим бор ва мен юртимизнинг эртанги тақдири ҳақида жиддий ўйлаб кўриб, кейин қарор қабул қилишим керак, деган фикрни уйғотишимиз керак. Афсуски, орамизда менинг овозим нимани ҳам ҳал этарди, деб ўйловчилар ҳам йўқ эмас. Агар минглаб сайловчи шундай деб ўйласачи… Демак, ҳар бир овоз берувчи фуқаро ўз овози конституциямиз тақдирини ҳал қилувчи таъсир кўрсатаишини англаши керак. Ўйлаймизки, ўз тақдирини мамлакат тақдирига чамбарчас боғлаган ҳар бир ёш сайловчи яқинлашиб келаётган сайлов жараёнларида фаол иштирок этиб сайловга бефарқ қарамаслик лозим.

— Бу Референдум мамлакатимизнинг тақдирига касбу коримиз, ёшимиздан қатъий назар ҳар биримизга дахлдор масала. Шундай экан, юртнинг бугуни ва эртанги куни билан боғлиқ масала ҳал бўладиган референдумда ҳар бир фуқаро фаоллик ҳамда масъулият билан иштирок этиши лозимдур…Бу жараёнда ўз мустақил фикримиз, мустақил фуқаролик позициямиз бўлиши керак. Энди биз ёшлар нафақат шу йил апрелда бўлиб ўтадиган сайловларда, балки бундан кейин ҳам мамлакатимизда бўладиган ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги сайловларда фаол иштирок этиш лозимдур. Референдумни диққат билан кузатиб бораяпман. Конституциямиздаги янгиланган моддалар албатта юртимизда яшаётган барча юртдошларимиз учун хам инсон қадри учун эканлигини билиб мамлакатимизни янада ривожлантириш бўйича билдирилаётган таклиф ва ташаббусларини муҳим деб биламан. Мен Янги Ўзбекистон учун юртимиз ва халқимиз учун манфаатли бўлади, деган умиддаман.

—Мамлакатимизда ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар сирларини пухта ўзлаштириши, истеъдод ва салоҳиятини кенг намоён этиши учун барча шароит яратилган. Мазкур ўзгаришлар сўнгги 6 йил давомида Ўзбекистонда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасидир.Ўз юрти ва унда юз бераётган ижтимоий-сиёсий воқеаларга бефарқ бўлмаган, ўз тақдирини юрт тақдири билан боғлаган ҳар бир ёш йигит-қиз сайловда масъулият билан иштирок этиши шарт, деб ҳисоблайман Юртбошимиз ҳар бир нутқида бизларга «Азиз фарзандларим» дея меҳр билан мурожаат қилади. Бизни доим юксак чўққиларни забт этишга чорлайди. Янги конституциямиз ўзгариши менга нима беради? Аввало мен буни келгусида ўз тақдирим ва ҳаётимни янада гўзаллаштиришга хизмат қилади. Референдумда мамлакатимиз келажагини белгилашдек муҳим жараёнда ўз овозим билан қатнашиш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман. Мисол учун янги таҳрирдаги Конституциядаги XIV бобга Оила, болалар ва ёшлар ибораси қўшилгани албатта Янги Ўзбекистонда биз ёшларга берилаётган имкониятлар Конституцияда ўрин олиши янада рухлантириши табиий. Яъни 79-моддадаги ўзгаришлар “Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради. Давлат ёшларнинг интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади…”

Мисол учун Ҳозирги замоннинг ўзига хос хусусиятларидан бири матбуот ва ахборот воситаларининг мислсиз ривожланиб, инсонлар ҳаётида ўта муҳим ўрин эгаллаганидир. Матбуот ва ахборот воситалари инсон ҳаётига таъсир ўтказадиган омилларнинг энг кучлисига айланиб қолди. Матбуот ва ахборот воситалари кишиларга турли маълумотлар, хабарлар ва ҳақиқатларни етказиш орқали маълум ҳодиса ёки муаммога нисбатан баҳо берадиган ва чора кўришга йўналтирадиган куч сифатида майдонга чиқди. . — Баъзи бировлар сайлов ва референдум ҳақида гап кетса, «Битта овоз ҳеч нарсани ҳал қилмайди», деган гапни айтади. Мен уларга ўз соҳам мисолида жавоб берган бўлар эдим. Журналистика сохасида кичик бир ахборот ва мақола билан катта натижага эришиш лозим. Референдумда ҳам ҳар битта овоз катта аҳамиятга эга. Янгиланаётган Конституцияда хам Оммавий ахборот воситалари бўйича алохида модда ва таклифлар киритилгани бу хам бўлса юртимизда очиқлик ва ошкораликнинг ёрқин мисоли десак адашмаган бўламиз. Яъни XV боб. Оммавий ахборот воситалари.

81-модда. Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ иш олиб борадилар. Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди. Оммавий ахборот воситалари ўзи тақдим этадиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгардир.

82-модда.

Цензурага йўл қўйилмайди. Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади .

— Аввало Референдумда қатнашишим мени жамият ҳаётидаги сиёсий жараёнларнинг тенг-ҳуқуқли иштирокчиси эканлигимни англатади. Бу билан мен муносиб Конституцияимиздаги ўзгаришларга ўз ҳиссамни қўшаман. Яна бир муҳим томони шундаки, мен Конституцияимизнинг қонунлари қабул қилинишида ҳам фаол роль ўйнайди. Қонунлар эса давлат бошқарувида муҳим аҳамиятга эга. Уларга бутун жамият, шу жумладан, мен ҳам итоат этаман. Демак, менинг овозим ҳам давлатни, ҳам жамиятни бошқаришда муҳим аҳамиятга эга экан. Конституцияимиз учун овоз беришни мақсад қилдим.

— Айтайлик, мен Референдумда иштирок этмадим. Демак, мен ҳеч қандай сиёсий жараёнлар иштирокчисига айланмадим. «Шунча одамлар қатнашаяптику, мен бормасам, ҳеч нима қилмайди», деб ўйласам жуда катта хатога йўл қўйган бўламан. Мен ўзимнинг жуда муҳим ҳуқуқимдан фойдаланмаган, ваҳоланки, бу ҳуқуқдан ўзимни ўзим маҳрум этган бўламан. Мамлакат тақдири билан боғлиқ жараёнлардан четда турган кишига қандай баҳо бериш мумкин? Шу юртда яшаб, унинг ҳаётидаги муҳим воқеага бефарқ бўлиш мумкинми? Буни ҳар биримиз ич-ичимиздан чуқур ўйлаб кўришимиз керак… Шуни унутмангки, биз бир кучмиз ва бир юртмиз. Юксалиш – бизнинг танловимиздир! Зеро, янгиланаётган Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимизни, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир.

Отабек ҚОБИЛОВ

Чуст тумани Тинчлик маҳалласи ёшлар етакчиси