Ўтган асрда АҚШда жуда катта илмий тадқиқот ўтказилган. Ўша тадқиқот натижаси шуни кўрсатдики, боланинг ақлий ва ментал ривожланиши учун унга кичиклигида яқинлари китоб ўқиб бериши керак экан. Боланинг ривожланишида айнан шу тажрибанинг фойдаси ва самараси энг юқори экан. Бугунга қадар боланинг ривожланиши учун фойда келтирадиган самарали воситалар жуда кўп яратилган: меҳр бериш, бирга расм чизиш, ўйнаш, кулиш, саёҳат қилиш, ҳар хил тўгаракларга бориш, спорт ва ҳоказолар. Лекин улар орасида энг юқори қайтимга эга бўлгани болага китоб ўқиб бериш экан.
Тасаввур қилинг, пулингиз ҳам кетмайди, бирор жойга боришинигиз ҳам керак эмас, бировга ялиниш ҳам шарт эмас. Сиз атиги ярим сериал кўрмаслик, Фаcебоокда 4 та постни ўқиб лике босмаслик, Тик-ток ёки Инстаграмда 3 та видео кўрмасликни эвазига 20 дақиқа вақтингизни болажонингиз ривожланиши учун илмий исботланган энг самарали восита учун сарфлаган бўласиз.
Болаларга китоб ўқиб беринг. Ўқишни билган болаларга ҳам китоб ўқиб беринг.
Бирга китоб ўқиш учун:
1. Бола учун китоб танлаш имконини беринг;
2. Бола ўзи сизга ёки укасига китоб ўқиб беришни (айтиб беришни) истаса, уни эшитиб қўллашга, бирга мазза қилишга ўрганинг.
3. Болангиз билан китоб ўқиш учун ёқимли шароит яратиб қўйинг. Масалан, қучоқлашиб ўтириш, иссиқ кўрпани ичига китоб олиб уйқудан олдин ўқиш, иссиқ какао ичиб, вафли еб китоб ўқиш ва ҳоказолар.
4. Ўқиш жараёнини ёқимли қилинг. Бу нафақат болангизга балки бугунги стрессни енгиш учун ўзингизга ҳам фойдали.
5. Китобни қизиқарли тарзда, турли хил овозларни ишлатган ҳолда ўқинг. Ҳар куни, атиги 20 дақиқа!